Реутерс: Макрон Трюдодан «Airbus»га рус титанидан фойдаланишга рухсат беришни сўради

Фото: deccanherald.com

Франция президенти Эммануел Макрон Канада бош вазири Трюдодан март ойида телефон орқали суҳбат чоғида «Airbus»га рус титанидан фойдаланишга рухсат беришни сўради. Бу ҳақда DW Реутерс агентлигига таяниб хабар берди.

Суҳбатдан бир неча ҳафта олдин Канада Россия Федерацияси ва дунёдаги энг йирик титан ишлаб чиқарувчиси, бошқа нарсалар қаторида Россия ҳарбий-саноат комплексини етказиб берувчиси бўлган «ВСМПО-Ависма» компаниясига қарши санкциялар киритган.

Реутерс манбасининг маълум қилишича, бошқа бир Европа давлати ҳукумати Франция президентининг «муҳим саъй-ҳаракатлари»га қўшилган. Натижада, дастлаб ўз позициясида «қатъий» қолган Канада расмийлари, санкцияларга қарамай, Airbus ва бошқа аэрокосмик компанияларга Россия титанидан фойдаланишга рухсат берган.

Париж ва Оттава бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортдилар. Airbus «Россия билан боғлиқ барча амалдаги санкцияларга амал қилишини» айтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.