Reuters: Россия ўз активларининг олиб қўйилишига қандай жавоб қайтаришини тавсифлади
Музлатилган Россия активларининг мусодара қилинишига жавобан, Москва молиявий активлари ва хорижий инвесторларнинг махсус «С» ҳисобларида сақланаётган қимматли қоғозларини мусодара қилиши мумкин. Ушбу сценарий Reuters томонидан олти иқтисодчи ва ҳуқуқшунос билан суҳбатдан сўнг тасвирланган.
Aigenis компаниясининг инвестиция портфели бошқарувчиси Владимир Язевнинг сўзларига кўра, «С» туридаги ҳисобварақлардаги блокланган активлар бўйича тўловлар давлат фойдасига мусодара қилиниши мумкин. У, шунингдек, Россия ҳукуматига биржадан ташқари активларни блокировка қилиш чораларини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Агентликнинг бошқа суҳбатдошининг фикрича, агар хорижий инвесторлар активлар алмашинувида иштирок этишдан бош тортса, активлар мусодара қилиниши мумкин. Ушбу схема бўйича блокланган активлар Россия қимматли қоғозларига алмаштирилиши керак.
Reuters таъкидлаганидек, 2022 йил январь ойида “РИА Новости” агентлиги Ғарб компанияларининг 288 миллиард долларлик активлари Россияда жойлашганини ёзган. 2023 йил охирида бу миқдор 215 миллиард долларга қисқарган, шундан 98,3 миллиард доллари Кипрга ва 50,1 миллиард доллари Нидерландияга тўғри келди.
Шарҳлар