РФ армияси Белогоровка ишғол қилингани ҳақида эълон қилди
Россия Мудофаа вазирлиги Луганск ва Донецк областлари чегарасида жойлашган Белогоровка қишлоғи ишғол қилингани ҳақида хабар берди. Украина томони бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермади.
Россия қўшинлари биринчи марта 2022 йил июль ойида Северодонецк ва Лисичанск ҳудудидаги ҳужум операцияси пайтида Белогоровкани назоратга олган эди. Бироқ, бир неча ой ўтгач, Украина қуролли кучлари қишлоқни озод қилишга муваффақ бўлганди.
2023 йил июль ойида Россия давлат ОАВлари аҳоли пункти яқинида “кучли жанглар” ва рус қўшинларининг украиналик ҳарбийларни у ердан сиқиб чиқаришга уринишлари ҳақида хабар берган эди.
Улашиш:
Шарҳлар