РФ Чехия ва Германиядан тўртта ННТ ни “номақбул” деб тан олди

Фото: газета.ру

Сўз Чехия Республикасида рўйхатдан ўтган Za vaši a naši svobodu ва Kulturus нодавлат ташкилотлари, шунингдек, Германияда ташкил қилинган Russland hinter Gittern ва MRR-Fund ҳақида бормоқда. Бу ҳаақдаа Бош прокуратура қарорида сўз боради.

“Номақбул” мақоми, бошқа нарсалар қатори, ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган шахсларни жиноий жавобгарликка тортишни ҳам кўзда тутади.

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Ольга Романованинг таъкидлашича, барча тўртта ташкилот унга » бевосита алоқадор».

Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўз веб-сайтида ташкилотлар «умумий раҳбарлик остида ишлайди» дея таъкидлагн.

Хусусан, Russland hinter Gittern – бу «Русь сидящая»нинг Германиядаги юридик шахси.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.