РФ Давлат Думасига мигрант болаларни рус тилидан имтиҳонсиз мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди

Российская пенсионерка прописала в двух своих квартирах 11 тысяч мигрантов
Фото: azeros.ru

Давлат Думасига мигрант болаларни рус тилини билишини тасдиқловчи ҳужжатсиз мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди. Ҳужжат Россия парламенти қуйи палатаси сайтида эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси билан “Россия Федерациясида таълим тўғрисида”ги федерал қонунга ўзгартиришлар киритилади. Ўзгартиришлар хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари мактабга киришлари учун рус тилини билиш ва  таълим олиш учун етарли даражада тест синовидан ўтишлари шарт. Тестдан ўта олмаганлар дарсларга қўйилмайди.

Ҳужжатда айтилишича, синов тартиби ва унинг мезонлари Россия Таълим вазирлиги ва Рособрнадзор томонидан белгиланиши керак. Шу билан бирга, қонун лойиҳасида тест синовлари бепул амалга оширилиши назарда тутилган.

Ўзгартиришлар муаллифлари “таълим сифати бўйича давлат кафолатларини амалга ошириш”, шунингдек, “таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини уйғунлаштириш” учун зарур эканлигини тушунтирди.

Депутатлар қонун лойиҳасини 10-декабрь куни биринчи ўқишда кўриб чиқишни режалаштирмоқда, «тузатишлар қабул қилинса, 2025-йил 1-апрелдан кучга кириши кутилмоқда», – деди ҳужжат муаллифларидан бири, Давлат думаси спикери Вячеслав Володин “Интерфакс”га.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.