РФ Харьков области йўналишида муваффақиятга эриша олмаяпти – ISW
Россия Харьков областидаги ҳужумларида муваффақиятга эриша олмаяпти, дея хабар беради Американинг Institute for the Study of War таҳлилий маркази Украина Бош штабига таяниб.
Ундаги маълумотларга кўра, Россия қуролли кучлари 20 июнь куни кечқурун Харьков шимолидаги Липецк районида ва Харьковнинг шимоли-шарқидаги Волчанск ва Тичи ҳудудларида қуруқликдан зарбалар берган, аммо эртаси куни қуруқликдан ҳужум ўрнига ҳаводан бомба ҳужумларини амалга оширган.
ISW иқтибос келтирган россиялик ҳарбий офицерларнинг даъво қилишича, Украина кучлари Глубокое ҳудудида (Липецк шимолида) қарши ҳужумларини давом эттирган. Бундан ташқари, Волчанскнинг ўзида ҳам шиддатли жанглар давом этмоқда, блогерлардан бирининг қайд этишича, россияликлар Волчанск агрегат заводини эгаллаб олишган.
ISW ўзининг долзарб ҳисоботида, шунингдек, Харьковга яқин ҳудудларда Америка чекловларини юмшатиш Америка қуроллари етмайдиган ҳудудни атиги 15 фоизга қисқартирганини таъкидлайди – бу аслида Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий устунлигини сақлаб қолади.
Шарҳлар