РФ ИИВ психиатрия беморларининг маълумотларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади
Россия президенти Владимир Путин “Психиатрия ёрдами ва уни кўрсатиш вақтида фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга полицияга “хавфли” беморларнинг тиббий маълумотларидан фойдаланиш имконини берувчи ўзгартиришларни имзолади.
Янги ўзгартиришларга кўра, ички ишлар ходимлари жазони ўташдан озод этилган шахслар, суд томонидан мажбурий даволаш тайинланган шахслар, шунингдек, сурункали ва узоқ давом этадиган оғир ва тез-тез кучайиши билан кечадиган, диспансер кузатувидаги беморлар тўғрисида маълумот олишлари мумкин бўлади. Бу беморларнинг ўз розилигини талаб қилмайди.
Бундан ташқари, хавфсизлик кучлари даволанишдан қочган одамларни шифохоналарга олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади. Ўзгартиришлар Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг илтимосига биноан ишлаб чиқилган ва 2025 йил 1 мартдан кучга киради.
Шарҳлар