РФ Мудофаа вазирлиги Миргород аэродромида Украинанинг бешта СУ-27 самолёти йўқ қилинганини айтмоқда

Кадр из видео

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг бешта Су-27 самолётини Миргород аэродромида йўқ қилганини айтмоқда. Россия ҳарбий идорасининг матбуот хизмати, шунингдек, самолётларга қилинган ҳужум тасвирга олинган видеони ҳам чоп этди.

Россия Аэрокосмик кучларига яқин бўлган Fighterbomber телеграм канали бир кун аввал видеонинг узунроқ версиясини эълон қилган, Россия ҳарбийлари камида бешта самолётни урганини ёзади. “Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу махсус ҳарбий амалиёт бошланганидан бери биз томондан аэродромга берилган энг самарали зарбадир”, деб ёзади канал.

Украина расмийлари ҳодисага расман изоҳ бермади, бироқ аэродромга берилган зарбани Украина қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ спикери Юрий Игнат тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, «зарба бўлди», «маълум йўқотишлар ҳам бор, лекин Россия армияси айтганидай эмас”.

Россия қўшинлари Миргород аэродромига деярли ҳар куни, баъзан кунига бир неча марта ҳужум қилади, деб ёзади Украинанинг “Страна” нашри Украина қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари матбуот хизматининг июнь ойидаги маълумотларига таяниб. Хмельницкий областидаги Староконстантинов аэродроми ҳам мунтазам равишда ўққа тутилмоқда.

Журналистларнинг фикрича, аэродромларга ҳужумлар сонининг ортиши F-16 қирувчиларини мағлуб этиш амалиёти бўлиб, улар яқин орада Украина қуролли кучлари сафига кириши кутилмоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.