РФ прокуратураси The Moscow Times нашрининг фаолиятини Россияда номақбул сифатида тан олди
“Роскомнадзор” 2022 йилда The Moscow Times веб-сайтини махсус операцияда иштирок этишдан бош тортган Росгвардия ходимлари ҳақидаги мақоласи туфайли блокировка қилганди. Кейинчалик нашр хорижий агентлар реестрига, ҳозир эса номақбуллар реестрига киритилди.
Бош прокуратура The Moscow Times газетасининг (хорижий агентлар реестрига киритилган) Россиядаги фаолиятини номақбул сифатида тан олди, дея хабар беради назорат қилувчи идоранинг матбуот хизмати.
Прокуратура Нидерландияда рўйхатдан ўтган ННТ фаолияти “Россия Федерацияси раҳбариятининг ҳам ташқи, ҳам ички сиёсатдаги қарорларини обрўсизлантириш”га қаратилганини айтмоқда.
Идорада, шунингдек, нашрнинг асосчиси ва эгаси Нидерландия фуқароси эканлиги, у бир вақтнинг ўзида Stichting Potamos, Stichting 2 Oktober (хорижий агентлар реестрига киритилган) ва TVR Studios B.V. (фаолият Россия ҳудудида номақбул деб тан олинган) хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам раҳбари ҳисобланади.
Шарҳлар