РФ Shahed дронларини ишлаб чиқариш учун африкалик аёлларни алдов йўли билан ёлламоқда

Фото: фрипик

Уганда, Руанда, Кения ва бошқа бир қатор Африка давлатларидан келган ёш аёлларга, шунингдек, Шри-Ланка фуқароларига Россияда бепул парвозлар ва ётоқхонада турар жой билан яхши маошли ишлар ваъда қилинади, кейин эса Shahed дронлари ишлаб чиқариладиган Татаристондаги “Алабуга” номли махсус иқтисодий зонага олиб кетилади, дея қайд этади DW “AP” агентлигига таяниб.

Журналистлар аниқлаганидек, ҳозирда “Алабуга” шаҳрида 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган 200 га яқин хорижлик аёл дронлар ишлаб чиқарадиган корхонада ишламоқда. У ерда талабалар ҳам бор, уларнинг баъзилари эндигина 16 ёшга тўлган. Ишчилар ётоқхонада ҳам, иш жойида ҳам доимий видеокузатув остида, ходимларнинг телефонлари эса кераксиз ёзишмалар учун доимий равишда текширилади, дейилади материалда.

Текширувчиларнинг аниқлашича, африкалик аёллар тегишли ҳимоясиз заҳарли кимёвий моддалар билан ишлашларига тўғри келмоқда. Аёллар уларга “эшакдек, қулдек” муомала қилинаётганидан нолишяпти. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Равина Шамдасани, агар қизлар фирибгарлик йўли билан эксплуатация қилиш учун ёлланган бўлса, Россиянинг ҳаракатлари «одам савдоси мезонларига тўғри келиши мумкин», – дейди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.