РФ Ташқи разведка хизматининг раҳбари яқин орада МРБ билан алоқаларни истисно қилмади
Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати (ТРХ) раҳбари Сергей Наришкин АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раҳбари Уильям Бёрнс билан алоқа ўрнатишини истисно қилмади.
«Буни истисно қилиб бўлмайди», – деди Сергей Наришкин Марказий разведка бошқармаси раҳбари билан яқин келажакда алоқа қилиш мумкинми деган саволга «Москва. Кремль. Путин” дастури учун жавоб бераркан. Жавобнинг бир қисми Павел Зарубиннинг Телеграм-каналида эълон қилинди.
Сергей Наришкин ва Уильям Бёрнс 2023 йил июнь ойи охирида телефонда гаплашган. Ташқи разведка хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, телефон суҳбати чоғида улар “Украина билан нима қилиш ҳақида ўйлашган ва муҳокама қилган”.
Шу йилнинг февраль ойида Сергей Наришкин Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бёрнс билан тез орада янги алоқалар ўрнатишини маълум қилган эди. Улар қачон ва қандай форматда бўлишини айтмади. Ўшандан бери ТРХ ва МРБ ўртасидаги алоқалар ҳақида расман хабар берилмаган. Март ойида Сергей Наришкин Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс билан бўлиб ўтган биринчи учрашувда томонлар ўз суҳбатлари мазмуни ёки музокаралар ҳақида маълумот ошкор этилишига йўл қўймасликка келишиб олганини айтди.
Шарҳлар