РФ Тергов қўмитаси “Крокус”да ишлайдиган меҳнат муҳожирларини оммавий сўроққа тутмоқда, уларнинг орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Фото: СК

Россия Тергов қўмитаси “Крокус”да ишлайдиган меҳнат муҳожирларини оммавий равишда сўроқ қилмоқда. Бошқа маълумотлар қаторида, терговчилар уларнинг Россияга қанча вақтга келганини, шунингдек улар “Крокус сити холл”га қандай ишга кирганини аниқлашлари керак. Бу ҳақда хавфсизлик кучларига яқин Baza канали хабар беради.

“Крокус” ходимлари орасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон фуқаролари бор. Айтилишича, терговчилар баъзи ходимлар Россияда ноқонуний яшаётганини аниқлаган. Бундан ташқари, хавфсизлик кучлари концерт зали ходимлари яшайдиган ётоқхоналар ва меҳмонхоналарни ҳам текширмоқда.

Умуман олганда, нашр манбаларига кўра, “Крокус”нинг 25 нафар хорижий ходими терактга алоқадорлиги текширилади.

Улаарнинг орасида теракт вақтида “Крокус”нинг 100 нафар томошабинини қутқариб қолган 15 ёшли қирғизистонлик Ислом Халилов ҳам бор. Кейинчалик у рэпер Моргенштерндан миллион рубль олгаанди.

Теракт юзасидан тергов олиб борилаётган бир пайтда мамлакатда муҳожирлар ва уларнинг яшаш жойларига оммавий рейдлар бошланди, бир неча юз киши мамлакатдан чиқариб юборилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.