,

РФ Тергов қўмитаси раҳбари Твикс лақабли мушукнинг ўлими юзасидан тергов ўтказишни буюрди

Кот Твикс Киров трагедия РЖД
Источник: dzen.ru

Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин “Россия темир йўллари”нинг проводниги томонидан поезддан улоқтириб юборилган Твикс лақабли мушукнинг ўлими билан боғлиқ ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш иши бўйича тергов ўтказишни буюрди. Бу ҳақда идоранинг телеграм-каналида хабар пайдо бўлди.

Воқеа 11 январь куни Екатеринбургдан Санкт-Петербургга кетаётган поездда рўй берган, ўшанда вагон кузатувчиси уй мушукини янглишиб, Кировдаги станцияга улоқтириб юборган. Мушук йўқолгандан кейин 300 дан ортиқ кўнгиллилар қидирув ишларини олиб боришди ва 20 январь куни Твикснинг ўлик ҳолда топилгани маълум бўлди.

Мушукнинг ўзи поездда бўлишга қонуний ҳуқуққа эга эди – эгалари унга чипта сотиб олишган ва у ҳайвонларни ташиш учун мўлжалланган вагонда эди. Кейинчалик, Твикс саватчасидан чиқиб кетган ва проводник аёл эгаларини топа олмай, мушукни дайди мушук деб тахмин қилади.

Ҳайвон эгаларининг мурожаатига жавобан ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбошимчалик (Жиноят кодексининг 330-моддаси) бўйича жиноий иш қўзғатишдан бош тортди. Транспорт полицияси матбуот хизмати хабарига кўра, мушук ҳамроҳларининг бепарво муносабати туфайли кўчада қолган.

Кейинроқ “Россия темир йўллари”  Твикснинг эгаларидан узр сўради ва ички текширув бошлади. Компания шунингдек, ҳайвонларни узоқ масофали поездларда ташиш қоидаларини ўзгартириш, вагон кузатувчиларига уларни вагонлардан чиқариб юборишни тақиқлаш режасини эълон қилди. Бунинг ўрнига улар йўқолган ҳайвонларни ҳимоя қилувчи ташкилотларига топширишга ваъда қилишмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.