РФ ТИВ Американинг Германияда қурол-яроғ жойлаштиришига жавобан ядровий ракеталарни кенгайтириши мумкинлигини билдирди

Фото: РБК

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябковнинг маълум қилишича, Москва Германияда Америка қуроллари жойлаштирилишига жавобан ракеталарни, жумладан, ядровий қуролларни жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Мен ҳеч бир вариантни истисно қилмайман», – деди Рябков “Интерфакс”га берган интервьюсида, қаерда ва қандай ракеталар жойлаштирилиши мумкинлигини аниқламаган ҳолда.

11 июль куни Оқ уй Германияда узоқ масофага мўлжалланган қуролларни “эпизодик” жойлаштириш режаларини эълон қилганди. Қуроллар рўйхатига SM -6 ракеталари, Tomahawk ракеталари ва ҳозирда Европада мавжуд бўлган қуруқликдаги қуроллардан узоқ масофага учадиган ишлаб чиқилаётган гипертовушли қурол киради.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу баёнотга жавоб бериб, Москва «бу янги ўйинга асабийлашмасдан, ҳиссиётларсиз ҳарбий жавоб устида ишлашини» таъкидлади. Германия мудофаа вазири Борис Писториус мамлакат аҳолисининг хавотирларини тушунишини билдирди, бироқ Германия имкон қадар ўзини ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.