РФ ТИВ ЕИнинг янги санкциялар пакетига жавобан Россияга киритилиши тақиқланган одамлар рўйхати кенгайтирилгани ҳақида эълон қилди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакетига жавобан Россияга кириши тақиқланган шахслар рўйхати “сезиларли даражада кенгайтирилгани” ҳақида эълон қилди.
Вазирликнинг тушунтиришича, чекловлар Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатаётган, шунингдек, Украина ҳудудидан одамларни олиб чиқишга масъул бўлган россиялик мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишда иштирок этган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Шунингдек, Россия раҳбариятининг халқаро жиноий жавобгарликка тортилишида иштирок этаётган ёки Россиянинг Ғарбдаги активларини мусодара қилишни тарафдори бўлганлар учун ҳам кириш тақиқланади.
Ташқи ишлар вазирлиги санкцияга тушган шахсларнинг аниқ исмларини айтмади.
Улашиш:
Шарҳлар