РФнинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири кадрлар танқислиги сабабли қишлоқ хўжалигида «фалокат» бўлиши мумкинлигини башорат қилди

Фото: kremlin.ru

Россия қишлоқ хўжалиги ишчи кучининг кескин етишмовчилигини бошдан кечирмоқда ва агар бу масала яқин вақт ичида ҳал этилмаса, уч йилдан сўнг «фалокат» юз бериши мумкин, деб маълум қилди собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев. Унинг сўзларига кўра, секторда иш ҳақи тез ўсмоқда, аммо рентабеллик пасайиши, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатлар ошиши шароитида агрокорхоналарда кўпроқ тўлайдиган бошқа соҳаларда ишчилар учун рақобатлашиш учун ресурслар йўқ.

«Сигир соғувчига у қолиши учун 150 минг [рубль] тўлаш керак. [Токи] ёш қиз мактабни, кейин касб-ҳунар коллежини тугатиб, фермага қайтиши учун – 150-120 [минг рубль], балки шунда ўхшаб қолар. Бизда бу маблағлар йўқ. Ва, эҳтимол, яқин вақт ичида ҳам бўлмайди», – деди Ткачев.

Шу муносабат билан собиқ вазир аграр таълим тизимини ислоҳ қилишни таклиф қилди, чунки ҳозирги вақтда аграр олий ўқув юртлари талабаларининг фақат 50-70 фоизи ишлаб чиқаришга боради, қолганлари эса «мамлакат бўйлаб бош оққан ерга тарқаб кетади».

«Нима учун бизга бундай таълим машинаси керак? <…>. Йўл бор. Келинглар, белоруслар қандай қилган бўлса: бюджетдагилар бор, келинглар, уларни ишлаб чиқаришда уч-беш йил ишлашга мажбур қилайлик», – деб таклиф қилди Ткачев.

Бундан ташқари, унинг фикрича, миграция сиёсатини ўзгартириш керак.

«Бугун барча мигрантлар, чет элликлар маркетплейсларга бормоқда. Курьерлика. Ва 100 минг [рубль]дан кўп ишлаб топишмоқда. Тожикистон, Ўзбекистон фуқаролари бу ишларга бормоқда, уларни далага чорлай олмайсиз. Агар биз шартларни ўзгартирмасак, агар иш ҳақини оширмасак, албатта, бундай давом этиши мумкин эмас. Биз стагнацияга учраймиз, демак, бу тупик. Биз ишлаб чиқариш ҳажмини йўқотамиз», – деб таъкидлади Ткачев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.