РФнинг Украинага тунги ракета ҳужуми пайтида Польша ўз ҳарбий самолётларини ҳавога кўтарди
Россиянинг Украинага янги ҳаво ҳужуми сабабли Польша ҳарбий самолётларини ҳавога кўтарди.
«Бугун тунда қанотли ракеталар, Shahed типидаги дронлар ва баллистик ракеталар билан, шу жумладан Украина ҳудуди ғарбида жойлашган нишонларга ҳужумлари билан боғлиқ Россия Федерациясининг узоқ масофали авиациясининг қизғин фаоллиги кузатилди», – дея хабар беради Польша қуролли кучларининг тезкор қўмондонлиги.
Хабарда айтилишича, Россия авиациясининг Украина ғарбий ҳудудига зарбалар берилган охирги бундай фаоллиги 14 июнга ўтар кечаси қайд этилган.
Улашиш:
Шарҳлар