Россиялик блогер “МотоТаня” Туркияда ЙТҲга учраб ҳалок бўлди
Ижтимоий тармоқларда “МотоТаня” сифатида танилган россиялик мотоциклчи Татьяна Озолина Туркиянинг Милас шаҳри яқинида йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди, деб ёзади “РБК”.
Озолина Милас—Секе трассасида туркиялик мотоблогер Онур Обут билан тўқнашиб кетган. Улар билан бирга яна бир байкер бўлган, аммо у ЙТҲга учрамаган, уларнинг учаласи ҳам Измирдан Бодрумга кетаётган эди.
Эркак жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган, қиз эса воқеа жойида вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга бошқарувни йўқотиш сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Озолина биринчи мотоциклини 2014 йилда сотиб олган ва блог очган. Унинг YouTube-каналига қарийб 2 миллион киши, Instagram саҳифасига эса 960 мингдан ортиқ киши обуна бўлган.
Шарҳлар