Роберт Фицо муваффақиятли операция қилингани, ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётгани маълум қилинди
Суиқасд уюштирилиши натижасида оғир жароҳатлар олган Словакия бош вазири Роберт Фицо муваффақиятли операция қилинди, бу ҳақда бош вазир ўринбосари Томаш Тараба маълум қилди. Операция қарийб тўрт соат давом этган. Шундан кейин сиёсатчи сунъий кома ҳолатига туширилган. У 24 соат давомида шу ҳолатда қолади.
“Менга шу нарса маълумки, операция, хайрият, муваффақиятли ўтди. Охир-оқибат у омон қолади, деб ўйлайман. Айни пайтда унинг ҳаётига нисбатан хавф йўқ”, — деди Тараба. Унинг сўзларига кўра, Фицо оғир жароҳатлар олган. Ўқлардан бири ошқозон орқали ўтган.
Роберт Фицога нисбатан суиқасд 15 май куни ҳукуматнинг Гандлова шаҳридаги кўчма мажлисидан кейин юз берди. Сиёсатчи ўқотар қурол билан берилган жароҳатлар билан вертолётда Банска-Бистрица шаҳар касалхонасига етказилди. Ҳужум қилган шахс — 71 ёшли Юрай Синтула суиқасдни сиёсий мақсадларда амалга оширганини тан олди. Турли маълумотларга кўра, эркак бош вазирга қарата беш мартача ўқ узган. Айни пайтда у қўлга олинган.
Шарҳлар