Роберт Фицога ўқ узган фуқаро бирор-бир радикал гуруҳнинг аъзоси бўлмаган
Роберт Фицога ўқ узган шахс ҳеч қандай радикал гуруҳга аъзо эмас. Унинг ҳаракатларининг сабаблари ҳукумат фаолияти билан келишмовчилик эди, дейди Словакия расмийлари. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Матуш Шутай-Эштокнинг сўзларига кўра, Фицога суиқасд уюштирган шахс 71 ёшли Юрай Цинтула «сиёсий тадбирларда фаол иштирок этган», хусусан у ҳукуматга қарши норозилик акцияларида қатнашган.
Dennik N нашри Шутай-Эштокнинг сўзларини келтиради, унга кўра, отишманинг сабаби, гўёки Фицо ҳукумати фаолияти билан келишмовчилик – Украинага ҳарбий ёрдамни қисқартириш, ҳукуматнинг RTVS медиа компанияси фаолиятига аралашуви, махсус прокурорнинг ёки мамлакат судьялар кенгаши раҳбарининг лавозимидан озод этилиши.
Роберт Фицонинг аҳволи, 16 май, кундузи оғирлигича қолмоқда. Словакия мудофаа вазири Роберт Калиняк журналистларга “Биз ҳозирча ғалаба қозоняпмиз, деб айта олмаймиз, чунки тўртта ўқ натижасида олинган жароҳатлар кўлами жуда катта”, деди.
Цинтулага қотилликка уриниш айблови қўйилган, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Унинг ўзи ҳам ҳужумни бир неча кундан бери режалаштирганини тан олди, бироқ Фицони ўлдириш нияти бўлмаганини айтади.
Шарҳлар