Италиялик модельер Роберто Кавалли вафот этди

Foto: Reuters

Флоренцияда италиялик модельер Роберто Кавалли вафот этди, деб хабар бермоқда “Коммерсантъ”. У 83 ёшда эди. Маҳаллий нашрларга кўра, у узоқ вақтлардан буён хаста бўлган.

Роберто Кавалли 1940 йил 15 сентябрда Флоренцияда туғилган. 1957 йилда Санъат академиясига ўқишга кириб, интерьерни безаш бўйича таҳсил олган, аммо дипломни қўлга киритолмаган. Кейинчалик у бўёқлар ва матоларга муҳр тушириш билан тажрибалар олиб борган, трикотаж матога туширилган гулли нақшлар сериясини яратган.

1970 йилларда Роберто Кавалли ўзининг Roberto Cavalli кийимлар брендини яратган. Бу пайтга келиб, у чарм матога нақш тушириш жараёнини патентлашга улгурган, у чарм буюмларни олти хил рангга бўяш имконини берган, шунингдек, у қуроқ техникаси асосида кийимлар тўпламини яратди. Модельернинг илк модалар намойиши 1972 йилда Палаццо Питтида бўлиб ўтди. Ўша йилиёқ у Сен-Тропеда биринчи бутигини очди.

1998 йилда кутюрье ёшларга мўлжалланган Just Cavalli эркаклар ва аёллар кийимлари линиясини ишга туширди. 2002 йилда Кавалли Fashion Group International талқини бўйича йил дизайнери деб тан олинди. Бугунги кунда Roberto Cavalli бренди 50 дан ортиқ мамлакатларда тақдим этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.