Роман Абрамович Алексей Навальнийнинг жасадини хорижга олиб чиқишни таклиф қилганди, дейди Мария Певчих
“ФБК” терговлар бўлимининг бошлиғи Мария Певчихнинг “Дождь” телеканалига айтишича, олигарх Роман Абрамович Алексей Навальний ўлимидан сўнг унинг сафдошларига унинг жасадини хорижга олиб кетишни таклиф қилган.
Певчихнинг сўзларига кўра, Навальнийни ФХХ ходими Вадим Красиковга алмаштириш бўйича музокаралар Абрамович орқали олиб борилган, у Россия президенти Владимир Путинга бу келишувни таклиф қилган.
Певчихнинг аниқлик киритишича, у Абрамовичнинг ушбу музокараларда иштирок этиши ҳақида Навалнийнинг ўлимидан бир неча кун ўтиб билган ва тафсилотлар учун у билан боғланишга ҳаракат қилган, бироқ Абрамович гапиришдан бош тортган.
У фақат Навальнийнинг жасадини Россиядан олиб чиқишни таклиф қилган, бу Россия расмийлари сиёсатчининг жасадини онасига топширишдан бош тортиши фонида юз берган.
Алексей Навалний 1-март куни Москвадаги Борисов қабристонига дафн қилинди, бу ерга у билан хайрлашиш учун ўн минглаб одамлар келди.
Шарҳлар