“Росгвардия” Курск области чегарасида украиналик диверсантлар билан жанглар ҳақида маълум қилди

Фото: Ura.ru

“Росгвардия” жангчилари чегарачилар ва қуролли кучлар билан биргаликда Тёткино қишлоғи ҳудудида диверсион- разведка гуруҳларининг ҳужумини қайтармоқда, дейилади Россия Миллий гвардиясининг баёнотида.

Ҳудуд раҳбари Роман Старовойт ўзининг телеграм-каналида украиналик диверсантлар Тёткино қишлоғи ҳудудида чегарани бузиб ўтиш ва ҳудудга кириш уринишларидан воз кечмаяпти, деб ёзади. Областда дрон ҳужумлари хавфи эълон қилинган.

Аввалроқ, биз “РДК” яна Курск ва Белгород областлари аҳолисига эвакуация қилиш чақириғи билан мурожаат қилганини ёзган эдик.

“Биз яна Курск ва Белгород областлари аҳолисига мурожаат қиламиз! Раҳбариятингиз сизни ҳимоя қилиш ёки эвакуация қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмади, Украинадаги тинч шаҳар ва қишлоқларни ўққа тутиш аввалгидек давом этмоқда! Биз чегара ҳудудларидаги ҳарбий нишонларга жавоб қайтаришга мажбурмиз! Дарҳол эвакуация қилинг!” – дейилади “РДК” хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.