“Роскомнадзор” йил бошидан буён россияликларнинг сизиб чиққан маълумотлари сонини маълум қилди

фото: rtvi.com

Январь-сентябрь ойларида “Роскомнадзор” россияликлар ҳақида 600 миллиондан ортиқ ёзувларнинг сиздирилишини қайд этган. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар беради.

“Роскомнадзор” (РКН) 2024 йилнинг тўққиз ойи давомида интернетда тарқатилган 600 миллиондан ортиқ ёзувларни ўз ичига олган маълумотлар базаларининг 110 та сиздирилиш ҳолатини қайд этди”, — дейилади ОАВ.

Октябрь ойида “РКН” Интернетда маълумотлар базаси тарқалишининг 13 та ҳолатини аниқлади, уларда 9,7 миллиондан ортиқ ёзув мавжуд бўлган.

2024 йил февралида агентлик интернетга россияликларнинг 500 миллион сатр маълумотлари кенг миқёсда сизиб чиқиши ҳақида хабар берган эди. Буни деярли бутун 2023 йилги ҳажмлар билан қиёслаш мумкин, дейди “Роскомнадзор” раҳбарининг ўринбосари Милош Вагнер.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.