Бир кечада Россия ҳудудида 19 та дрон зарарсизлантирилди

Кеча тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россиянинг тўртта вилоятида, шунингдек, Қора денгиз узра 19 та Украина дронини уриб туширди, деб ёзмоқда РИА нашри Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

“Бугун тунда Киев режимининг Россия Федерацияси ҳудудидаги нишонларга қарши 19 та самолёт типидаги учувчисиз учоқлардан фойдаланган ҳолда терактлар уюштиришга уриниши тўхтатилди. Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Курск (2 та ПУА), Брянск (5 та ПУА) ва Орёл (4 та ПУА) областлари, Краснодар ўлкаси (2 та ПУА) ҳамда (6 та ПУА) Қора денгиз ҳудудларида ”учувчисиз учиш аппаратлари”ни тутиб олган ва йўқ қилган”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.