Россияликлар мигрантлардан ҳам хавфли – Борис Титов
Россия президенти ҳузуридаги комиссар россияликларни мигрантлардан ҳам хавфлироқликда айблади, деб ёзяпти The Moscow Times нашри.
РИА Новости агентлигининг ёзишича, Россияда 2022 (10,3 фоизга) ва 2023 йилда кузатилган муҳожирлар ўртасида жиноятларнинг ўсишини Россия Президенти ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссари Борис Титов россияликларнинг асоссиз қўрқуви деб атаган.
“Мен русларнинг муҳожирлардан қўрқишини яхши биламан. Гарчи бу мутлақо асоссиз бўлса ҳам. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги статистик маълумотларига кўра, Россия фуқаролари мигрантларга қараганда анча кўп жиноят содир этади”, — деган Борис Титов . Унинг фикрича, одамлар муҳожирларга нисбатан салбий муносабатда бўлишади, чунки улар ўз ишларини олиб кетишади. «Аммо бу ҳам тўғри эмас… Бугун русларда барча имкониятлар бор», – деб ҳисоблайди Титов.
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 2023 йил бошидан буён 5 ой ичида хорижликлар 18 минг мартадан ортиқ жиноий ҳуқуқбузарлик содир этган – 68 фоизи мулкка қарши, 20 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ, қолган қисми эса фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳужум қилган. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, муҳожирлар томонидан 121 киши ҳалок бўлган, 124 киши эса оғир тан жароҳати олган ва ўлимга олиб келган ҳолатлар ҳам мавжуд.
Россия Фанлар академиясининг Иқтисодиёт институти маълум қилишича, 2023 йил охирида Россияда кадрлар етишмаслиги 4,8 миллион ишчини ташкил этган.
Шарҳлар