Россия 2022 йил баҳорида Мариуполни қамал қилиш пайтида очликдан қурол сифатида фойдаланган – ҳисобот
Россия 2022 йил баҳорида Мариупол қамалида очликдан қурол сифатида фойдаланган, дейилади Global Rights Compliance ҳисоботида. Бу ҳарбий жиноятга тенглаштирилади, деб ёзади The Guardian халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳуқуқшунослари Украина ҳукумати билан биргаликда тайёрлаган ҳужжатларга таяниб.
Ҳужжат Гаагадаги Халқаро жиноий судга топширилди. Матнда таъкидланишича, Россия расмийлари ва ҳарбийлари Мариуполда имкон қадар кўпроқ тинч аҳолини ўлдириш ва уларга зарар етказиш, уларни минус 10°С дан паст ҳароратларда сув, газ ва электр энергиясисиз қолдиришни мақсад қилган. Ташқи ҳисоб-китобларга кўра, Россия армияси Мариуполни эгаллаши чоғида камида 22 минг киши ҳалок бўлган. Ҳарбийлар тиббиёт муассасалари ва тураржой биноларининг 90 фоизини шикастлаган ёки вайрон қилган.
Global Rights Compliance ҳамкори Катриона Мердок ҳам журналистларга Россиянинг 85 кун давом этган Мариупол қамалининг тўрт босқичдан иборат бўлганини айтади: фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлар, электр, иссиқлик ва сув таъминотини ўчириш, гуманитар йўлаклардан ва ёрдам етказиб беришдан воз кечиш.
Шарҳлар