Россия Адлия вазирлиги Екатерина Дунцованинг партиясини рўйхатдан ўтказишни рад этди
Россия Федерацияси Адлия вазирлиги Екатерина Дунцованинг “Рассвет” партиясини рўйхатдан ўтказишни рад этди, бу ҳақда “Рассвет” телеграм-каналида хабар берилди. Партия расмийларнинг қарори ўз вакиллари учун «салбий янгилик» эмаслигини ва “Рассвет” ўз фаолиятини давом эттиришини айтди.
“Партия – реал мақсадлари ва тегишли миссияси бўлган ҳаракат бўлиб, уни бюрократик қарор билан тақиқлаб бўлмайди. Биз тинчлик ва демократия тарафдоримиз ва ижтимоий ва гуманитар лойиҳаларимизни амалга оширишда давом этамиз”, — дейилади баёнотда.
2023 йилнинг ноябрида Екатерина Дунцова Россия президентлигига ўз номзодини қўйишини эълон қилганди, бироқ Марказий сайлов комиссияси уни рўйхатга олишдан бош тортди. Кейинчалик у «хорижий агент» сифатида тан олинди. Январь ойида Дунцова “Рассвет” сиёсий партиясини ташкил этишини эълон қилди.
Шарҳлар