Россия ҳарбийлари Бакалея ва Удачное ўққа тутилганини тасдиқлади
Россия Мудофаа вазирлиги бир кун аввал, 25 апрель куни Харьков областининг Балаклея шаҳри ва Донецк областининг Удачное қишлоғига уюштирилган ҳужумнинг нишони ичида ҳарбий техника ва ҳарбий хизматчилар бўлган эшелонлар бўлганини айтмоқда.
Украина расмийлари бир кун аввал Удачноега ракета зарбаси натижасида уч нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини, темир йўл вокзалига қилинган ҳужумда 10 дан ортиқ киши жароҳатланганини (ўша пайтда электричка тўхтаган) хабар қилган эди.
Энди Россия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, авиация, ракета кучлари ва артиллерия Удачное қишлоғи ҳудудида гўёки «ғарб қуроллари ва ҳарбий техникасини олиб кетаётган поездга, шунингдек Украина Қуролли Кучлари Балаклея пункти аҳоли пункти ҳудудидаги темир йўл юк станциясидаги «67-механизациялаштирилган бригаданинг шахсий таркиби ва техникаси»га теккан.
Украина томони бу баёнотга изоҳ бермади.
Шарҳлар