Россия ҳарбийлари Донецк вилоятида асирга олинган Украина аскарларини отиб ташлади
Украина хавфсизлик хизматининг Донецк ва Луганск вилоятлари бўйича терговчилари россиялик ҳарбийлар томонидан Украина Қуролли кучларининг икки аскарини қатл этиш эҳтимоли бўйича тергов олиб бормоқда, деб хабар берди Бош прокуратура.
Департамент маълумотларига кўра, украиналик ҳарбий хизматчилар 2024 йилнинг 10 ноябрида Донецк вилояти Покровский тумани Новодмитровка қишлоғи яқинида Украина қуролли кучлари истеҳкомларига қилинган ҳужум чоғида руслар томонидан асирга олинган.
«Шундан сўнг улар маҳбусларни ечинишга мажбур қилишди ва қурол билан уларни ўрмон плантациясидан олиб ўтишди ва у ерда отиб ташлашди», – дея таъкидлайди департамент.
Тергов Донецк вилоят прокуратураси бошчилигида одамларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳарбий жиноят содир этиш (Украина Жиноят кодексининг 438-моддаси 2-қисми) моддаси бўйича олиб борилмоқда. Бош прокуратуранинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар «жиддий халқаро жиноят ва Женева конвенцияларини қўпол равишда бузиш» сифатида баҳоланади. Шунингдек, улар айни дамда россиялик ҳарбийлар томонидан Украина Қуролли кучларининг яна уч ярадор аскарининг ҳудудда ўлдирилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам текширилаётганини қўшимча қилишди.
Шарҳлар