Россия ҳарбийлари жанг майдонида 93 нафар украин ҳарбий асирини қатл қилди
“Укринформ” агентлигининг хабар беришича, Украина Бош прокуратурасининг қуролли можароларда содир этилган жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Юрий Белоусов телемарафонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари рус ҳарбийлари томонидан жанг майдонида 93 нафар украиналик асирнинг қатл этилгани ҳақида маълумотга эга эканлигини билдирган.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилда 80 фоиз ҳолатда украиналик ҳарбий асирлар қатл қилингани қайд этилган.
Шунингдек, у 3 октябрь куни украиналик ҳарбий асирнинг қатл этилгани ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлганини айтади.
“Телеграм каналларида дадил кийимдаги бошқа ҳарбий хизматчининг қатл этилиши мумкинлиги акс этган видео тарқалди. Биз зудлик билан яна бир жиноий ишни УХХ Бош тергов бошқармасида рўйхатга олдик”, — дейди Белоусов.
Россия Мудофаа вазирлиги украиналик ҳарбий асирларнинг россиялик ҳарбийлар томонидан қатл этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермаган.
Шарҳлар