Россия армияси деярли тўлиқ тикланди ва қайта қуролланди, унга Хитой ёрдам бермоқда — АҚШ
Россия армияси Украинага қарши урушда оғир йўқотишлардан сўнг ҳарбий салоҳиятини «деярли тўлиқ» ислоҳ қилди ва энди бутун Европа ва НАТО учун хавф туғдирмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг ўринбосари Курт Кэмпбелл маълум қилди, деб ёзади Defence News.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги икки ой ичида Қўшма Штатлар Россия ҳарбий жиҳатдан “деярли тўлиқ” тикланган деган хулосага келган.
“Москва дастлаб Украинадаги уруш пайтида муваффақиятсизликка учради, аммо ўзини қайта қуроллади ва энди Украинага таҳдид солмоқда. Лекин нафақат Украинага. Янги топилган имкониятлар Европадаги барқарорлик учун узоқ муддатли таҳдид туғдиради ва НАТО иттифоқчиларига таҳдид солади”, – дейди Кэмпбелл.
Унинг қайд этишича, Россия Федерацияси Хитойдан саноат ва тижорат ёрдамини олмоқда.
Шарҳлар