Россия армияси Украинага катта ҳажмда ҳужум бошлади
Киев, Одесса, Кривой Рог ва Днепрда портлашлар содир бўлди. Киевнинг учта туманига ракета парчалари келиб тушган, Одессада электр транспорти ишламаяпти.
Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.
Киев мери Виталий Кличко шаҳарда портлашлар содир бўлганини маълум қилган ва шифокорларни Соломенский туманига чақирган. Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги таъкидлашича, портлашлар Жуляни аэропорти ҳудудида содир бўлган.
Кейинроқ Кличконинг қўшимча қилишича, ракета қолдиқлари Днепр ва Соломенский туманларига ҳам тушган. Голосеевский туманига фавқулодда хизматлар чақирилган. Киевнинг Шевченковский туманида ҳам портлаш юз берди.
Днепр Оперативе телеграм канали тутун устуни суратини эълон қилди ва Днепр ва Кривой Рогда портлашлар ҳақида хабар берди.
Одессада электр транспорти фаолияти бир соатга тўхтатилди.
Киевга уюштирилган ҳужумда камида уч киши яраланган. Улардан икки нафарига жойида тиббий ёрдам кўрсатилди. Расмийлар ҳалок бўлган бир киши ҳақидаги маълумотларни ҳам текширмоқда, дея хабар беради Кличко.
Шарҳлар