Россия авиазарбаси оқибатида Харьковда тўрт киши, шу жумладан бир бола ҳалок бўлди
Харьковда Россия ҳаво ҳужуми оқибатида тўрт киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэри Игорь Терехов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
«Немышлянский туманида босқинчилар болани болалар ўйин майдончасида ўлдиришди», деб ёзади Терехов.
Тереховнинг сўзларига кўра, Харьковнинг Индустриал туманида 12 қаватли тураржой биноси зарбадан зарар кўрган. Бинода ёнғин содир бщлиб, қисман вайрон бўлган ва камида уч киши ҳалок бўлган.
Харьков области маъмурияти раҳбари Олег Синегубов ҳам тураржой биносида юз берган ёнғин оқибатида беш киши жабрланганини маълум қилди. Бундан ташқари, зарбалардан бири натижасида таълим муассасаси вайрон қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар