Россия бир кун ичида бирданига икки қишлоқни эгаллади ва Харьков областидаги мудофаани ёриб кирди

Фото: Агентство

Россия қўшинлари Харьков областининг Купянский районидаги Кисловка қишлоғида мудофаани ёриб ўтишга муваффақ бўлди, дея хабар беради Украинанинг DeepState лойиҳаси. Шу билан бирга, Россия Авдеевка яқинидаги Донецк областида ҳам юришни давом эттирди ва у ерда яна иккита қишлоқни назорат остига олди, деб ёзади “Агентство”.

Жума куни эрталаб катта ҳужумни бошлаган Россия ўша куни кечқурун Кисловкада мустаҳкам ўрнашиб олишга муваффақ бўлди.

Бир вақтнинг ўзида, Россия Авдеевка ҳудудида фаол ҳужумини давом эттирди, у ерда рус қўшинлари ҳам ҳафта бошида фронтни ёриб ўтди. Биргина жума кунининг ўзидаёқ икки қишлоқ Россия ҳарбийларининг назоратига ўтди – Соловьёво ва Семеновка (иккаласи ҳам Очеретино жанубида), жами 3,67 км кв. Россия, шунингдек, Очеретинонинг ўзини деярли тўлиқ назорат қилмоқда ва DeepState харитасидан кўриниб турганидай, жанубда жойлашган Новобахмутовкани тўлиқ назорат қилмоқда.

DeepState хабарига кўра, рус қўшинлари Новокалиново қишлоғи (Очеретино шарқида) ҳудудида ҳам олдинга силжимоқда. Россиянинг “Рыбарь” ҳарбий телеканали хабарига кўра, Россия ҳужумчи гуруҳлари қишлоқ марказидаги мудофаани ёриб ўтиб, яқин атрофдаги Керамик қўрғони томон ҳаракатланмоқда. Бундан ташқари, россиялик ҳарбийлар Очеретинодан шимолга, Архангельское йўналиши бўйича олдинга силжимоқда, у ерда россияпараст WarGonzo каналига кўра, Украина қуролли кучлари Очеретинодан чиқиб кетган.

Авдеевка районидаги вазият Украинага Донецк областининг ғарбий ва жанубий қисмларида умумий мағлубият билан таҳдид қилмоқда, деб ёзади “Медуза” фронтдаги вазият таҳлилида. Агар Украина қуролли кучлари барқарор мудофаа яратмаса, Россия Покровск (Очеретино ғарбида) ёки Константиновкада (шимолда) ҳужумни давом эттириши мумкин, деб ёзади нашр.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.