Россия депутатлари “пазандалик ватанпарварлиги”ни ривожлантиришни таклиф қилмоқда

пирожки
Фото: Folkberry

Давлат думаси пицца савдосини тўхтатиш ва “пирожки”ларни қайтаришга чақирмоқда, дея хабар беради “МТ”.

Депутатлар «ошпазлик ватанпарварлиги» ни ривожлантириш ва қуймоқхоналар, пирожки сотиладиган нуқталар ва бошқа рус таомлари овқатланиш муассасаларини очишни таклиф қилишмоқда, дейди Давлат Думасининг Кичик ва ўрта корхоналар қўмитаси аъзоси Алексей Говирин «360» га берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, анъанавий рус таомлари ўрнини пицца, суши ва бошқа хорижий таомлар эгаллаган. Депутат чакана савдо нуқталаридан қуймоқлар ва анъанавий таомларни сотишни талаб қилиш керак, деб ҳисоблайди.

“Кенг Масленица пойтахтда ва областларда якунлангач, славян услубидаги байрам қаторлари ва инсталляциялари бўйлаб сайр қилиб, тўсатдан ўйлаб қолдим: чой ичиш нуқталари, пирожки сотиладиган нуқталар, қуймоқхоналар, чучварахоналар бизнинг умумий овқатланишимиздан қаерга йўқолди? Улар мавжуд, аммо кам. Гап нимада? — деб сўрайди депутат.

У Россия ҳукумати кичик бизнесга кўмаклашиши ва анъанавий тез овқатланиш тармоқларини ривожлантириш учун фойдали кредитлар ва грантлар таклиф қилиши мумкинлигини тушунтирди. Унинг фикрича, “халқимизни шаурмага илинтиришди, қуймоқларни эса хорижга таклиф қилишмоқда” схемаси субсидиялар ҳисобидан тузатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.