Россия Днепрга отган янги “Орешник” ракетаси тўғрисида нималар маълум?

Фото: EPA/SERGEI ILNITSKY

Владимир Путиннинг сўзларига кўра,Укрананинг Днепр шаҳрига зарба берган «Орешник» баллистик ракетаси ҳақида 21 ноябргача номини ҳам қўшганда, ҳеч нарса маълум эмас эди. Амм вариантлар жуда кўп эмас. BBC эса Днепрга отилган ракета нима эканлиги ва Путиннинг уни ишлатишга қарор қилиш орқали Украина ва Ғарбга қандай сигнал бериши мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

Путин Россия томонидан Днепр шаҳрига отилган ракета Россия саноат тармоғи томонидан яратилган янги ишланма эканлигини маълум қилди. Унинг сўзлари ва ракетанинг босиб ўтган масофасига қараганда, бу ўрта масофали ракета бўлган. Бундай ракеталарни “РСМД” шартномаси амалда бўлган 2019 йилгача ишлаб чиқариш таъқиқланган эди. Демак, Россия ушбу шартномани бузиб, ракетани 2019 йилгача ишлаб чиқарган, ёки жуда қисқа вақт ичида янги ракета яратган.

Ракета отилганини қандай ўрганиш мумкин

Баллистик ракетани шунчалик катта масофага отиш, айниқса кўплаб разведка хизматлари диққатида турган ҳудудда, сезилмасдан қолмайди. Ракетани парвоз пайтида яхши кўриш мумкин. Биринчи навбатда, бу ракета двигателидан чиқадиган олов-алангага тегишли. Унинг нурланиши космик йўлдошлар ва кузатув самолётларидан яхши кўринади. Машқлар ёки синовлар пайтида кўп отиладиган ракеталарнинг машъалалари параметрлари, шунингдек, уларнинг характеристикалари ҳам маълум. Шу сабабли, янги ракетанинг учириш маълумотларини ўрганиб, унинг баъзи параметрларини тушуниш мумкин.

Ғарб разведка хизматларида ракета тури борасида анча аниқ тасаввурлар бўлиши керак. Пентагон вакили Сабрина Сингхнинг айтишича, характеристикаларга қараганда, бу Россиянинг РС-26 «Рубеж» ракетаси асосида яратилган «ўрта масофали экспериментал баллистик ракета» ҳисобланади.

Матбуот ва ижтимоий тармоқлар шарҳларида ва экспертлар томонидан бошқа гипотезалар ҳам айтилди. Америка ҳарбийларидан мустақил равишда улар ҳам Россия ўрта масофали зарбалар учун экспериментал қитъалараро «Рубеж» баллистик ракетасини мослаштирганлигини эътироф этдилар.

Ҳозирча Ғарб разведка хизматлари ўз хулосаларини эълон қилмаган, лекин улар ракета тури ҳақида анча аниқ тасаввурга эга бўлишлари мумкин.

Украина разведкаси эса, ўз навбатида, Россия «Кедр» экспериментал ракета мажмуасини ишлатган бўлиши мумкин, деган маълумотлар берди, унинг параметрлари очиқ манбаларда таҳлил қилинган параметрларга яқин.

Лекин “ИТАР-ТАСС” агентлигининг 2021 йил декабрдаги мудофаа-саноат комплексидаги манбасига таянганиб берган хабарига кўра, «Кедр» янги баллистик ракетасини яратиш бўйича тажрибавий-конструкторлик ишлари 2023–2024 йилларнинг бошида бошланиши, илмий-тадқиқот ишлари эса амалдаги Давлат қуролланиш дастури доирасида молиялаштирилиши кутилаган.

Россияда уч йил ичида шу синфдаги принципиал янги баллистик ракета яратилиши эҳтимоли жуда кам.

Путиндан техник маълумотлар

Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни кечки баёнотида ракета ҳақида баъзи бир маълумотларни берди. У ракета «ядросиз гипертовушли жиҳзланишда»да эканлигини, унинг жанговор каллаклари «нишонларга 10 Мах – яъни 2,5–3 километр/сония тезликда зарба беришини» айтди.

Ядровий жанговор калликларнинг йўқлиги аниқ эди, баллистик ракетанинг ерга йўналтирилган блокларининг тезлиги одатда гипертовушли бўлади. Бу ажратилувчи жанговор қисмли ракета эди. Жанговор аллакларнинг тури шарҳловчилар ўртасида баҳс туғдирмоқда.

Днепрга зарба берилган пайтда олинган видеоёзувда ерга олтита гуруҳда қандайдир нарсалар тушаётгани кўриниб турибди. Ҳар бир гуруҳда ҳам тахминан олтигача ёнувчи нуқталар бор эди.

Бу бу каби ракета учун бирмунча кўп блоклар саналади. Бироқ видеода ерда портлашлар кўринмаган. Агар ростан ҳам портлашлар бўлмаган бўлса, деярли ёнувчи нуқталар кинетик қўшимча ўқ-дорилар бўлиши мумкин.

Улар ҳар қандай ўлчамда бўлиши ва ҳеч нарса билан тўлдирилмаслиги мумкин. Бундай, асосан, металл болванкалар тўқнашув пайтида кинетик энергия ҳисобига нишонни йўқ қилиш учун мўлжалланган. Мазкур юқори тезлик ҳисобга олинганда эса, бу энергия жуда юқори бўлиши керак.

Ҳозирданоқ бир нечта манбалар ракета Астрахан областидаги “Капустин Яр” полигонидан отилганини айтишмоқда. Агар бу рост бўлса, ракетанинг мазкур парвоздаги масофаси тахминан 800-850 километрни ташкил қилган.

Владимир Путин «Орешник»ни ўрта масофали ракета деб атади. Бундай ракеталарнинг амал қилиш радиуси 1000 дан 5500 километргача бўлади. Бироқ ушбу рақамлар ракеталарни ҳужжатларда таснифлаш учун қўлланилади. Минг километр – бу траекториянинг пастки чегараси эмас.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.