Россия дронлар устида Хитой билан бирга ишламоқда – Bloomberg

Фото: Радио

2024 йилда Хитой Россия томонининг таклифи билан камикадзе дронларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишни бошлади, дея хабар берган Bloomberg Европа расмийлари орасидаги манбаларига таяниб. Бу ҳақда DW ёзади.

Россия ва Хитой компаниялари ўртасида ҳамкорлик бўйича музокаралар 2023 йилда бўлиб ўтган. Нашрнинг қайд этишича, йиғилган дронлардан ҳали Украинадаги жанг майдонида фойдаланилмаган.

Тахминларга кўра, ишлаб чиқилаётган дрон Эроннинг Shahed типидаги дронига ўхшаш бўлади. Агентлик манбалари аниқ спецификацияларни айтмаган, бироқ аввалроқ Хитой ОАВлари мамлакатда Sunflower 200 дрони ишлаб чиқилаётгани ҳақида ёзган эди, у маълум қилинган хусусиятларига кўра Эроннинг Shahed 136 дронига ўхшайди.

АҚШда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, Хитой ҳозирча тайёр дронларни Россияга ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ёки йўқлиги ҳақида ўйламоқда, аммо Хитой Россиянинг Украинага қарши урушига нисбатан расман бетараф эканига қарамай, уларни йиғиш учун компонентлар аллақачон етказиб бериляпти. 2023 йилда Британиянинг The Telegraph газетаси Хитой аллақачон Россияга катта миқдорда ҳарбий техника етказиб бераётганини ёзган эди. Пекин Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги барча айбловларни рад этмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.