Россия Думасига ноқонуний миграцияни ташкиллаштирганлик учун мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди

Российская пенсионерка прописала в двух своих квартирах 11 тысяч мигрантов
Фото: azeros.ru

Давлат Думасининг электрон базасида ғаразли мақсадларда ноқонуний иммиграцияни ташкил қилганлик учун мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси пайдо бўлди.

Депутатларнинг таъкидлашича, ноқонуний иммиграция кўлами шу қадар кенгайганки, у аллақачон «жамоатчилик муносабатларига турли хил беқарорлаштирувчи таъсир кўрсатмоқда» ва Россия хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Қонун лойиҳасида жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги жиноят қонунчилиги нормаларини ноқонуний миграцияни ташкил этиш ҳолатларига ҳам кенгайтириш таклиф этилмоқда.

Ташаббус муаллифларининг изоҳида айтилишича, “мулкни мусодара қилиш анча жиддий олдини олувчи салоҳиятга эга.

Бу жиноят содир этиш учун қулай шарт-шароитларни йўқ қилади, уни иқтисодий фойдасиз қилади, ҳуқуқбузарни жиноят содир этиш натижасида олиши мумкин бўлган “фойда”дан маҳрум қилади, бу эса, ўз навбатида, ноқонуний миграция оқимларини ташкиллаштириш билан боғлиқ бўлган “хуфия” иқтисодиёт ҳажмини сезиларли даражада камайтириши мумкин..

Қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрича, мусодара жазосиз ҳам қўлланиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.