Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Карелияда беларуслик фаол Николай Алексеевни ўлдиргани маълум бўлди
Расмий версияга кўра, Алексеев 6 март куни ҳибсга олинишга қаршилик кўрсатганида ўлдирилган. Терговчиларнинг таъкидлашича, у Олонец шаҳри маъмуриятини портлатмоқчи бўлган. У «террорчилик ҳужумига тайёргарлик кўриш»да айбланиб ҳибсга олиниши керак бўлган.
Николай Алексеев – 2020 йилда Беларусдаги норозилик намойишларида қатнашган беларуслик фаол. Алексеевнинг ўғилларидан бири (унинг тўртта фарзанди бор) «Наша Ніва» нашрига у тажовузкор одам бўлмаганини ва «бирор кимсага қарата ўқ ота олмаслигини» айтган.
Улашиш:
Шарҳлар