Филипп Киркоров россиялик аскарлар олдида куйлади
Россия халқ артисти Филипп Киркоров Украинанинг Донецк вилоятининг босиб олинган қисмига етиб келди ва у ердаги Россия ҳарбий госпиталига ташриф буюриб, яраланган аскарларга протез ўрнатишда ёрдам беришга ваъда берди.
Россиялик эстрада хонандасининг Донбассга ташрифи ҳақидаги маълумотлар ҳукуматпараст телеграм каналларда пайдо бўлди ва кейинроқ давлат ахборот агентликлари томонидан тасдиқланди.
«У биз билан бир соатдан кўпроқ вақт қолди, шу вақт ичида у ярадор аскарлар, шифокорлар билан суҳбатлашди ва ўзининг иккита қўшиғини ижро этди», – дейди Украинанинг ишғол қилинган Донецк вилоятининг Горловка қишлоғидаги 2-сонли касалхона бош шифокори Нелли Якуненко ТАСС агентлигига. — Бошқа нарсалар қаторида у беморларга совға сифатида портатив динамиклар, наушниклар ва пауэрбанклар олиб келган. У оёқ-қўлидан айрилган уч аскарга протез билан ёрдам беришни ваъда қилди”.
Шарҳлар