Россия ИИВ Подмосковьедан кўп сонли ноқонуний меҳнат муҳожирларини чиқариб юбориши ҳақида эълон қилди

Российская пенсионерка прописала в двух своих квартирах 11 тысяч мигрантов
Фото: azeros.ru

“Нелегал” операцияси доирасида Москва областида 3 июндан 9 июнгача ўтказилган рейд натижасида 1500 дан ортиқ меҳнат муҳожири Россиядан чиқариб юборилади, дея хабар беради ИИВ ҳудудий бош бошқармаси. Тегишли қарорлар аллақачон судлар томонидан қабул қилинган, дея аниқлик киритади идора.

Бу чиқариб юбориш энг йирик шундай ҳодисага айланади. 14 июнь куни пойтахт Ички ишлар вазирлигининг бош бошқармаси судлар Москвада истиқомат қилган 2000 дан ортиқ миграция қонунчилигини бузган фуқароларни Россиядан чиқариб юборишга қарор қилгани ҳақида хабар берди. Бироқ, сўз тўрт ойлик муддат ҳақида борганди. Таъкидланишича, шу вақт ичида полиция пойтахтдаги 6 мингга яқин объект, жумладан меҳмонхоналар, ётоқхоналар, хостеллар, саноат корхоналари, қурилиш майдончалари ва турар-жой секторини текширган.

Ноқонуний меҳнат муҳожирларни топиш бўйича рейдлар 22 март куни Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл”да 145 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактдан сўнг фаол ўтказила бошланди. Россия жамиятида муҳожирларга қарши кайфиятнинг кучайишига сабаб бўлган жиноятни содир этишда гумон қилиниб, Тожикистон фуқаролари қўлга олинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.