Россия ИИВ совет учувчиси Валерий Чкаловнинг эварасини қидирувга эълон қилди

Фото: соцсети

Россия Ички ишлар вазирлиги совет учувчиси Валерий Чкаловнинг эварасини қидирувга эълон қилди. Дарья Богданова ишининг картаси ушбу идоранинг қидирув базасида пайдо бўлди, бунга “Медиазона” эътибор қаратади. Богданова қайси модда бўйича қидирилаётгани картада кўрсатилмаган. “РИА Новости” ўз манбасига таяниб хабар беришича, аввалроқ унга қарши терроризмга чақирувлар бўйича жиноий иш очилган.

“РИА Новости” суҳбатдошининг таъкидлашича, таъқибга сабаб, жумладан, «Богданованинг журналист Олег Кашин билан суҳбати». ТАСС манбасининг айтишича, Россия армияси ҳақидаги «салбий баёнотлар» ва унинг Украина каналига берган интервьюси, агентлик ёзганидек, Богданованинг Москвага зарба бериш кераклиги ҳақидаги гаплари ИИВнинг эътиборини тортган.

“Медиазона” таъкидлаганидек, сўз “Холод” нашрининг YouTube каналидаги «Мен сени ёмон кўраманми? 2.0» шоуси ҳақида бораётган бўлиши мумкин. Кашин ва Богданова ўртасидаги баҳс урушга қарши россияликлар Украина қўшинларига пул жўнатиши мумкинлигига бағишланди.

Дарья Богданова Birds of Ukraine урушга қарши лойиҳасининг фаоли. У Россияда яшамайди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.