Россия мактабларида дарс пайтида телефон ишлатиш тақиқланди

Фото: Москва 24

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Россия мактабларида ўқувчилар дарс пайтида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Болалари Россия мактабларида ўқийдиган мигрантлар ушбу тақиқни ҳисобга олишлари ва болалар ўқиш қоидаларини бузилмаслигини назорат қилишлари керак. Ушбу қоидани жорий этиш орқали мамлакатда ўқувчиларнинг ўқув жараёнига эътиборини оширишга эришиш кўзда тутилган.

Дарсдан ташқари вақтларда, масалан, танаффусларда ёки ошхонада ўқувчилар телефонлардан фойдаланишлари мумкин. Бироқ, баъзи мактабларда бутун ўқув куни давомида мобил қурилмаларни махсус шкафларда сақлаш амалиёти қўлланилмоқда.

«Шунинг учун, агар сизга бола билан алоқани сақлаб қолиш муҳим бўлса, телефонлашиш мумкин бўлган ақлли соатларни сотиб олишни тавсия қиламиз. Чунки электрон ақлли соатлар янги қонун билан тақиқланмаган», – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.