Россия Мудофаа вазирлиги ДХРда Шуми қўрғони қўлга киритилгани ҳақида маълум қилди
“Муваффақиятли ҳаракатлар натижасида «Марказ» қўшинлари гуруҳи Донецк халқ республикасининг Шуми аҳоли пунктини озод қилди, тактик вазиятни яхшилади, шунингдек, Украина қуролли кучларининг 41-механизациялашган бригадаси қўшинларини, Кирово, Ленинское, Сокол, Новгородское ва Новосёловка Первая (ДХР) аҳоли пунктлари ҳудудларида 109-мудофаа бригадасини мағлубиятга учратди”, – дея иқтибос келтиради “Интерфакс” Россия Мудофаа вазирлигининг хабаридан.
Россия ҳарбияларининг таъкидлашича, Украина армиясининг бу ҳудуддаги йўқотишлари бир сутка ичида 360 аскарни ташкил этган.
Улашиш:
Шарҳлар