Россия Мудофаа вазирлиги Донецк областида яна бир аҳоли пункти қўлга олингани ҳақида эълон қилди

фото: ria.ru

2 ноябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Донецк области Покровский районидаги Кураховка қишлоғи устидан назорат ўрнатганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

“Марказ” кучлар гуруҳи бўлинмаларининг ҳужумкор ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасининг Кураховка аҳоли пункти озод қилинди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Украина қуролли кучлари томонидан йўқотишлар ҳақида хабар берилган. «Душман 535 нафаргача ҳарбий хизматчини йўқотди», – дейилади ҳисоботда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.