Россия Мудофаа вазирлигининг самолётлари Белгород областига яна иккита авиабомба қулатди
Россия самолётлари Белгород областига яна иккита ФАБ-250 авиабомбасини қулатди, – деб ёзади ASTRA.
27 январь куни Корочанский районининг Постников қишлоғида ФАБ-250 ҳаво бомбаси топилган. Аҳолини эвакуация қилмасликка қарор қилинди. Худди шу куни Белгород вилоятининг Стрелецкое қишлоғида ҳам худди шундай авиабомба топилган. Бомба Лесная кўчасида топилган, ҳукумат бомба тушган жойдан 500 метр радиусда яшовчи 150 га яқин аҳолини эвакуация қилишга қарор қилинган.
Белгород райони маъмуриятининг раҳбари Анна Куташова бомба зарарсизлантирилаётган пайтда одамларни Пушкарнийдаги Маданият уйида қолишга таклиф қилган. Шунингдек қишлоқ аҳолисига автобус ҳам берилган. Аҳоли йўқ пайтида мудофаа кучлари уларнинг мулкини қўриқлаш билан шуғулланган.
Иккала бомба ҳам 28 январь куни зарарсизлантирилган.
Шарҳлар