Россия НАТОга уч-беш йилдан кейин ҳужум қилиши мумкин – Дания мудофаа вазирлиги
Россиянинг қурол ишлаб чиқариш қуввати сезиларли даражада ошди, дейди Дания мудофаа вазири Троэльс Лунд Поульсен.
“Россия шартноманинг 5-моддасини (коллектив мудофаа тўғрисида) ва НАТО бирдамлигини 3-5 йил ичида синаб кўриши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди.
Бундан ташқари, Поульсеннинг сўзларига кўра, НАТО ўтган йили бундай прогнозларга эга эмасди. «Бу ҳозир пайдо бўлаётган янги маълумотлар.»
Январь ойида Германия мудофаа вазири Борис Писториус альянс 5-8 йил ичида Россия ҳужумига тайёр бўлиши кераклигини айтган эди.
Улашиш:
Шарҳлар