Россия ОАВ Херсон областининг қисман босиб олинган ҳудудида Москва томонидан тайинланган “Новая Каховка” раҳбарига УҚК суиқасд қилгани ҳақида хабар бермоқда

Фото: РБК

Виталий Гуру ва унинг ўринбосарига суиқасд жанговар дронлар ёрдамида амалга оширилган, ҳеч ким жабрланмаган, деб ёзади “РИА Новости” қисман Россия томонидан босиб олинган Херсон областининг Москва томонидан тайинланган губернатори Владимир Сальдога таяниб.

“Украина ҳарбийлари назоратидаги дрон шаҳар округи раҳбари Виталий Гура ва маъмуриятнинг бир неча асосий ходимлари бўлган машинани нишонга олди”, — дейилади “Новая Каховка” маъмуриятининг телеграм-каналида.

Аввалроқ “РИА Новости” Новая Каховкада автобус ўққа тутилгани, натижада тўрт киши ҳалок бўлгани ва яна етти киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. Украина расмийлари бу баёнотларга изоҳ бермади ва Би-би-си уларни тасдиқлай олмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.