Россия ОАВ: Торопецдаги омборга Украинанинг узоқ масофали ракетаси ҳужум қилган
“Кремлёвская табакерка” Телеграм канали Россия Мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб, “юқори эҳтимоллик билан Тверь областининг Торопец ҳудудидаги қурол-яроғ омборига нафақат дронлардан, балки узоқ масофали ракеталар билан ҳам ҳужум қилингани” ҳақида хабар беради.
“Ҳозирда воқеа жойида текширув олиб борилмоқда, етказилган зарар ҳисоблаб чиқилмоқда, баллистик ракета билан зарба берилган деб ҳисоблаш учун барча асослар бор”, — дейди телеканал манбаси.
Украина Ғарбда ишлаб чиқарилган ракеталарни Россия ҳудудининг ичкарисига зарбалар бериш учун ишлатишга расман рухсат олмаган.
“Бу ҳолда, бу уларнинг ўз ишланмаси деб тахмин қилишимиз мумкин. Суҳбатдошимиз маълумот камлигини баҳона қилиб, шундайми ёки йўқлигини айтишдан бош тортди. Манбалар ракеталар бошқа нишонларга ҳужум қилиш учун ишлатилганми ёки йўқлигини айтмайди”, — дейилади хабарда.
Украина томони бу баёнотларга изоҳ бермади. Уруш шароитида бир-бирига рақиб томонларнинг баёнотларини мустақил равишда тасдиқлаш мумкин эмас.
Шарҳлар